Тошкент вилоятидаги Меҳрибонлик уйи оромгоҳида Чилонзор туманидаги 22-сонли Меҳрибонлик уйидан келган ўсмирлар ўртасида жанжал содир бўлган. Ҳолат видеога олиниб, ижтимоий тармоқларга тарқатилган. Вилоят ИИБ терговга қадар текширув бошланганини маълум қилди.
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлганликда айбланган икки нафар собиқ амалдорнинг иши жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига ўтказилди. Аввалроқ Олий суд ишни қайта кўриш учун апелляция инстанциясига қайтарган эди.
Хоразмдаги меҳрибонлик уйи қизларини 10 ой давомида зўрлаганликда айбланиб, 1,5 йил муддатга озодлиги чекланган икки шахснинг иши қайта кўрилади. Олий суд Хоразм прокуратураси протестини қаноатлантирди ва ишни апелляция инстанциясида янгитдан кўришга юборди.
Хоразм вилоятида оилавий меҳрибонлик уйининг вояга етмаган 3 нафар тарбияланувчиси вилоят адлия бошқармаси ва туман ФВВ раҳбарлари билан жинсий алоқа қилишга мажбурланган. Меҳрибонлик уйи раҳбари 5 йилу 6 ойга қамалган, мансабдор шахсларнинг эса озодлиги чекланиб, қўйиб юборилган.
Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар ёпилган 21-меҳрибонлик уйи ҳудуди савдо объектлари қурилиши учун берилишидан хавотир билдиришди. Миллий гвардия меҳрибонлик уйи ХТВ балансида қолиши, унинг ўрнида янги болалар муассасаси пайдо бўлиши ва мақоми вазирлик томонидан белгиланишига ишонтирди.
Прокуратура Тошкент шаҳридаги 21-сонли Меҳрибонлик уйи фаолиятини текширгандан сўнг, жиноят иши қўзғатди. Апрель ойида муассаса тарбияланувчилари ходимларнинг биридан норози бўлиб, намойиш уюштирганди. Прокуратура бир қатор қонунбузарликлар, жумладан, маблағларни ўзлаштириш ҳолатларини аниқлади. Меҳрибонлик уйи директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Асосий ставкани 17% даражасида қолдирган Марказий банк, Қашқадарёда дунё бозоридаги вазият ҳақида гапирган Шавкат Мирзиёев, ходимдан норози бўлиб ҳовлида тўпланган Тошкентдаги 21-Меҳрибонлик уйи болалари, Жиззахдаги селда вафот этган 5 киши, имтиҳонсиз ўқув йилини якунлайдиган 5−6−7−8 ҳамда 10-синф ўқувчилари, телефон рақами орқали давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 21 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Тошкентдаги 21-Меҳрибонлик уйида юзага келган вазият ўрганилганда, муассаса тарбияланувчилари томонидан ходимлардан бирига нисбатан эътироз кайфияти шакллангани аниқланди, деб хабар берди ХТВ.
Пойтахтдаги 21-сонли меҳрибонлик уйида болага жисмоний тазйиқ ўтказганликда гумон қилинган тарбиячи ўз аризасига мувофиқ ишдан бўшатилди. Жабрланувчининг ўнг қўл тирсаги, чап елкаси ва ўнг оёғининг сон қисмида кўкарган яралар аниқланди. Меҳрибонлик уйи шифокори унга кўрсатган ёрдамини беморлар журналига киритмагани ҳам маълум бўлди. Юнусобод туман прокуратураси текширув ўтказмоқда.
Етим болаларни тарбиялашнинг янгиланган тизими жорий этилганидан сўнг тўрт ой ичида 7 та Меҳрибонлик уйи ва 3 та болалар шаҳарчаси ёпилди. Болалар асраб олинган, қариндошлари қарамоғига олинган ёки оилавий болалар уйларида тарбияланмоқда.
Фарғона вилоятидаги меҳрибонлик уйларида тарбияланувчи қолмади ва муассасалар фаолияти тўхтатилди. Данғара туманида яшовчи Бердиевлар оиласи 6 нафар тарбияланувчини асраб олиб, «Болалар бахти» номли оилавий болалар уйини ташкил қилди. Шунингдек, Қўқон шаҳрининг Ўзбекистон ва Тошлоқ туманларида ҳам оилавий меҳрибонлик уйлари ташкил этилган. Муассасанинг 80 нафар собиқ ишчи-ходимлари мутахассислиги бўйича яшаш манзилларига яқин бўлган жойларда иш билан таъминланмоқда.
Сенатнинг 20-ялпи мажлисида Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев йиллар давомида навбатда туриш фуқароларни ноқонуний йўллар билан бола сотиб олишга мажбур қилаётганини маълум қилди. У ҳозирги кунда 500 нафардан ортиқ болани асраб олишга қарийб 5800 нафар фуқаро навбатда турганини қайд этди.
Миллий гвардия президент қарори билан ўзига бириктирилган Меҳрибонлик уйларидаги болаларни ота-оналарига қайтариш, васий тайинлаш ва фарзандликка олишга кўмаклашади. Ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланувчиларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш учун «Меҳр дафтари» тизими жорий қилинади.
Жорий йилдан ҳомийликка ёки патронатга олинган 25 ёшдан ошмаган етим болалар Меҳрибонлик уйлари битирувчиларига ажратилган ОТМга кириш учун қўшимча квотадан фойдаланиши мумкин. Жами 6,2 минг нафар болага қўшимча квота бериш кутилмоқда. Қолаверса, уларга 50 фоиз оширилган миқдорда стипендия тўланади. Нодавлат ўқув курсида ўқиш ҳаражати ва хорижда даволаниш учун компенсация, китоб ҳарид қилишга эса субсидия берилади.
Чоршанба куни ўтказилган йиғилишда Шавкат Мирзиёев меҳрибонлик уйларидаги болалар ғамхўрликни тўлиқ ҳис қилмаётганини қайд этди. Шунингдек, ҳокимлар, сектор раҳбарлари ва Халқ таълими вазирлиги меҳрибонлик уйлари билан етарлича ишламагани танқид остига олинди. Шундан келиб чиқиб, 16 та «Меҳрибонлик уйи» ва 4 та «Болалар шаҳарчаси» Миллий Гвардия тизимига ўтказилиши маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги 21-меҳрибонлик уйига ташриф буюрди. Президент таъкидлашича, «меҳрибонлик уйида шароитлар яхши, лекин тарбияланувчиларнинг 18 ёшдан кейинги мустақил ҳаётига кўмаклашувчи масъул идора йўқ». Шу сабабли, давлат раҳбари барча меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларни Миллий гвардия масъуллигига ўтказиш таклифини билдирди.
Тошкентда ноинституционллаштиришни тезлаштириш бўйича биринчи халқаро конференция ўтказилди. Тадбир иштирокчилари янги интернат муассасаларининг очилишига йўл қўймасликни ва мавжуд муассасаларни ижтимоий хизматлар марказларига айлантиришни таклиф қилишди.
Китоб туманидаги 5-сонли Меҳрибонлик уйида болалар учун шароит ёмонлиги ва унинг талабга жавоб бермаслиги аниқлангач, 2 май куни меҳрибонлик уйидаги 65 нафар тарбияланувчиларининг 10 нафари яқин қариндошлари оиласига, 55 нафари Қамаши туманидаги 4-сонли меҳрибонлик уйига кўчирилди.
Китоб тумани ҳокимияти болалар ёмон шароитда яшаётган 5-сонли меҳрибонлик уйини бир йил аввал ёпиш режалаштирилганини маълум қилди. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов болаларни бошқа муассасаларга ўтказиш ва бу ерда болалар шаҳарчасини ташкил этишни таклиф қилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Намангандаги 26-Меҳрибонлик уйига ташрифи чоғида бағрига босган қизалоқ оиласига қайтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг